Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда яна бир фармацевтика корхонаси очилади
10:34 / 2025-11-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган тумани Мингчинор маҳалласида “NANO PHARMACEUTICAL” МЧЖ томонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шундан 5 миллион доллари маҳаллий маблағ, 15 миллион доллари эса Хитой компанияси инвестицияси ҳисобланади.

Янги корхонада йилига 40 миллион дона дори воситалари ишлаб чиқарилиб, шундан 3 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. Лойиҳа доирасида юзта иш ўрни яратилади.

[gallery-26116]

Корхона “MERRY MED FARM” МЧЖнинг янги лойиҳаси ҳисобланади. 2010 йилда ташкил этилган мазкур корхона таркибидаги 30 та цехда ҳозирги кунда 1200 нафардан зиёд ходим иш билан банд бўлиб, 180 дан ортиқ турда дори воситалари жаҳон стандартлари талаби даражасида ишлаб чиқарилмоқда. Корхона маҳаллий бозор билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистонга маҳсулот экспорт қилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА