ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда аҳолига қулай транспорт тизими яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадда жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбарлигида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштиришга қаратилган топшириқлар ижроси доирасида Наманганга яна 30 та замонавий автобус етиб келди.
“Turon-95 MBI” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб келинган, Хитой Халқ Республикасининг “ZHONGTONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган мазкур автобуслар тақдимоти бўлиб ўтди.
[gallery-26968]
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Иштирокчилар янги автобусларнинг техник имкониятлари, йўловчилар, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур автобуслар яқин кунлар ичида энг муҳим йўналишларда ҳаракатни бошлайди ва Наманганда жамоат транспорти хизматини янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига янада самарали, хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.