Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда хусусий мактаблар сони яна биттага кўпайди
19:36 / 2023-08-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида барпо этилган Бобораҳим Машраб номидаги хусусий мактаб янги ўқув йилида ўқувчиларга ўз бағрини очади. 

Мингчинор маҳалласида қад кўтарган мазкур таълим муассасасининг лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этди. Айни пайтда якуний пардозлаш-жиҳозлаш ишлари бажарилмоқда. 

[gallery-13229]

Муассаса 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ўғил-қизларнинг замонавий стандартлар асосида таълим-тарбия олиши учун қулай шароит ва имкониятлар яратилди.

Янги мактабда инглиз ва рус тиллари ҳамда  ва аниқ фанлар чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА