Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Ватаннинг мард ўғлонларига давлат мукофотлари топширилди
07:05 / 2021-01-15

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки руҳда нишонланди.

Вилоят мусиқали ва драма театрида шонли сана муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида мудофаа, Миллий гвардия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ташкилотлари фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Шавкат Абдураззоқов йиғилганларга давлатимиз раҳбарининг  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Содиқжон Асадов мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида миллий армиямизни тубдан такомиллаштириш йўлида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ватанимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

[gallery-813]

Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг байрам табригида қайд этилганидек, ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди.  

- Президентимиз томонидан куни кеча Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор йўналишларга бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда олдимизга ўта муҳим вазифалар белгилаб берилди. Биз жорий йилда ҳарбий хизматчилар, хусусан, чегараларимизни қўриқлаётган зобит ва аскарларга муносиб шароитлар яратиб бериш, мард ва жасур қалқонларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттирамиз, - деди Шавкат Абдураззоқов.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 январдаги фармонига асосан Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш ва нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик-осойишталик ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик ва она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотларига муносиб кўрилдилар.  

Хусусан, Наманган вилоятидан “Шуҳрат” медали билан мукофотланган уч нафар ҳамюртимиз - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ взвод командирининг ўринбосари Бахтиёр Мадаминов, Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальони сафдор ходими Адҳамжон Мингбоев ва Наманган ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Сардорбек Охуновга давлат мукофотлари тантанали тарзда топширилди.

Шунингдек, Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим қилинди.

Байрам тантаналари Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида “Бир пиёла чой” дастурхони атрофида санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом эттирилди.

Оқилхон Дадабоев, 

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.