Наманганда Тожикистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда “Марказ – 2019 доирасида қўшма машғулот ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, 16-21 сентябрь кунлари “Марказ – 2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, 16-21 сентябрь кунлари “Марказ – 2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади.
Машқларда етти мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий контингенти қатнашади.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди
Машқларнинг биринчи босқичида Ўзбекистон Республикасининг Наманган вилоятида жойлашган “Ғурумсарой” полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари “Марказ – 2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари доирасида ҳамкорликдаги қўшма машғулотларни ўтказади.
Беш кун давом этадиган машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучларидан икки юзга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир қатор бўлинмалари ва ҳарбий бошқарув органларининг ҳарбий хизматчилари қатнашиши кўзда тутилган.
Наманган вилоятининг турли ҳудудларида ўтказиладиган машғулотлар давомида шартли террорчилар йўқ қилиниши режалаштирилган.
Ўқув машғулотларининг иккинчи босқичида эса Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли Кучлари ҳарбий контингенти ҳамкорликдаги ҳаракатларини Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида жойлашган “Донгуз” полигонида амалда қўллаши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида 2018 йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тожикистоннинг “Чоррух-Дайрон” ўқув маркази ва “Нурафшон” полигонида машғулотлар ўтказилган эди.