Наманганда стритбол бўйича ғолиблар аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган олимпия ва паралимпия спорт турлари тайёрлаш марказида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг стритбол тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақалар жамоавий тарзда 16-21, 22-26, 27-30 ёшли эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилди.
[gallery-12209]
Қизиқарли ва муросамиз кечган баҳслар натижасига кўра, эркаклар ўртасида ўз ёш тоифасида Давлатобод, Учқўрғон ва Чуст туманлари вакиллари ғолиб бўлди. Аёллар ўртасида эса Наманган ҳамда Поп туманлари спортчилари ўз ёш тоифалари бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоаларга ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА