Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда «Сенаторлар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди
13:40 / 2025-12-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат техника университетида сенаторлар ҳамда вилоятдаги фаол ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир ёшларнинг фикрини тинглаш, долзарб масалаларга ечим топиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, очиқ мулоқот руҳида ўтди.

Учрашувда сенаторлар, шунингдек соҳа мутасаддилари ёшлар билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тингладилар. Мулоқот давомида ёшлар таълим сифати, бандлик масалалари, ижтимоий фаоллик, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда яратилаётган имкониятлар, замонавий касб-ҳунарларга йўналтирилган ўқув курсларини кўпайтириш, талабалар учун қўшимча грант ва стипендия дастурлари жорий этиш, ёшларнинг IT ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, спорт ва маданий тадбирларни янада кенгайтириш каби қатор мавзуларда ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар. Сенаторлар ёшларнинг таклифларини диққат билан тинглаб, билдирилган масалалар бўйича жойида тушунтиришлар берди. 

[gallery-26615]

Тадбир давомида юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, янги давлат дастурлари ва истиқболдаги режаларга оид батафсил маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Учрашувда сенаторлар И. Нажмиддинов, А. Добрих, О. Маматкаримов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси С. Мўминов, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Б. Мирзатов ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

 Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА