Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда сайёр қабул
21:14 / 2025-09-19

Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда бўлиб ўтаётган сайёр қабуллар халқимиз дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бинобарин, одамлар билан учрашиб, жойларга чиқққан ҳолда, уларнинг дардига ечим топиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифалардан бирига айланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиев томонидан Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам айни шу мақсадга қаратилгани билан аҳамият бўлди. 

Тадбирда, аҳолининг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлари ва муаммолари тингланди. Сайёр қабул давомида 12 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. 

Аксарияти вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини таъминлаш, яъни алимент билан боғлиқ масалаларни ташкил этди. Мурожаатлар батафсил кўриб чиқилиб, қисқа муддатда ҳал қилиш учун мутасаддиларга топшириқлар юклатилди.

Шунингдек, сайёр қабулда чеклов, уйга киритиш, улуш ажратиш, ноқонуний қурилмани бузиш  юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.