ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида Рамазон ҳайити муносабати билан турли хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири «Сиз буюк юрт фарзандларисиз» шиори остида туманнинг Гулистон маҳалласида жойлашган 39-мактабда бўлиб ўтди.
Болажонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокими ўз нутқида хайр-саховат ойи Рамазонда ёрдамга муҳтож кишилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва етим-есирлар ҳолидан хабар олиш ва уларга ёрдам бериш халқимизга хос азалий қадриятлардан эканини таъкидлади. Тадбирда Гулистон маҳалласидаги камхарж, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда яшовчи 150 нафар болага ҳайитлик улашишди, уларга кийим-кечаклар тарқатилди.
[gallery-6926]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА