French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
17:51 / 2025-07-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат техника университети ва унинг қошидаги академик лицей, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноларида умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 4713 нафар ўқувчи Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичида иштирок этди. Танлов даражаси шунчалик юқорики, бир ўрин учун 197 нафар бола рақобатлашмоқда.

[gallery-24177]

Саволлар Буюк Британиянинг “Cambridge University Press & Assessment” ташкилоти томонидан тайёрланган бўлиб, ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини 60 дақиқа ичида ишлаши керак бўлади. 

Биринчи босқич синовидан муваффақиятли ўтган 480 нафар талабгорлар 2-босқичда ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 40 та масала, инглиз тилидан 40 та тест ечиши талаб этилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА