French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда пойтахт гандболчилари зафар қучди
09:38 / 2022-03-07

Наманганда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичидан ўрин олган гандбол бўйича қизлар ўртасидаги мусобақа ўз якунига етди.

Икки кун давомида кескин курашлар остида кечган мусобақада тошкентлик ўрта-махсус таълим тизими ўқувчи-қизлари чемпионликни тантана қилишди. Улар самарқандлик тенгдошларига қарши беллашувда дурангга рози бўлишган бўлса-да, қолган иккита баҳсни ғалаба билан якунлашди.

Мусобақада 2-ўрин кўҳна шаҳар вакилларига насиб этди. Самарқанд терма жамоаси қизлари Aндижон вилояти жамоасини мағлуб этиб, навоийлик ва пойтахтлик тенгдошлари билан кечган баҳсларда муроса йўлини танлашди.

Aндижон вилояти терма жамоаси қизлари ушбу мусобақада 1 та ғалаба, 2 марта имкониятни бой берган ҳолда 3-ўриндан жой олишди.

Навоий вилояти терма жамоаси қизларига эса ушбу финал босқичида ғалаба қозониш насиб этмади ва 4-ўрин билан кифояланди.

ЎзА