Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда пора берган шахс ушланган
15:39 / 2022-03-16

Одатда кўпроқ пора олувчилар ушлангани ҳақида эшитамиз ва уларни қоралаймиз. Аслида пора берувчи бўлмаса уни олувчи ҳам бўлмайди.

 Бу сафар Наманганда пора бермоқчи бўлган шахс ушланган. Гап шундаки, Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси йўл патруль хизмати инспектори Ойбек Қурбонов Косонсой тумани марказида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, хизмат вазифасини бажараётганда “Нексия-2” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи И.М.дан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Шунда ҳайдовчининг автомашинани бошқаришга доир тегишли ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. 

Инспектор унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўяди. 

Бу ҳолат учун катта миқдорда жарима тўлашини англаган ҳайдовчи муаммо ечимини излай бошлайди. У айбини пора эвазига беркитмоқчи бўлади. Ҳайдовчи ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилиб, автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 400 минг сўм пора таклиф қилади. 

Ходим бу ҳолат қонунга зидлигини тушунтиришига қарамасдан, ҳайдовчи ўз фикрида қатъий туриб олади. Шундан сўнг сафдор Ойбек Қурбонов бу ҳақда ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини сўрайди. 

– Мазкур билдирги асосида шу куниёқ бошқарма ходимлари томонидан тезкор тадбир белгиланди, – дейди Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси йўл патруль хизмати ахборот гуруҳи кичик мутахассиси Назира Олимжонова. 

Тадбир давомида фуқаро Косонсой тумани ИИБ биноси олдида инспекторга 400 минг сўм миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА