ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Билим ва тафаккуримиз - шу эл учун, шу юрт учун!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль давомида “Беш ташаббус” доирасидаги тадбирлар ҳам ўтказилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсади кўзланган тадбирларда шижоатли йигит-қизлар ўз истеъдодини намойиш этди.
[gallery-12467]
“Афсоналар водийси” тематик паркида эса очиқ осмон остида ўтган гала-концерт 10 мингдан зиёд йигит-қизларни жам қилди. Унда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, фаол ёшларга эсдалик совғалари топширди.
Фестивалда ёшларимизнинг севимли хонандалари ва гуруҳлари ўзларининг шўх куй-қўшиқлари билан барчага хуш кайфият улашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА