English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда оммавий югуриш марафони
15:01 / 2025-11-26

Мамлакатимизда ўтказилаётган оммавий югуриш марофонлари энг аввало, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Хусусан, республика миёсидаги “Eco – Save Aral-2025”, “Талаба югур” ва “Ўқувчи югур” оммавий югуриш марафони Наманган вилоятининг Давлатобод тумани, Янги Наманган шаҳарчаси марказий кўчасида давом этди. Мазкур марафон Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят спорт, ёшлар ишлари, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда божхона бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Ўзига хос спорт синовида вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, қолаверса, етти ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари фаол қатнашлди. 

[gallery-26423]

Мусобақа якунида ғолиблар, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мазкур ташаббус аҳолида тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш, ижтимоий фаоллик ва бирдамликни оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.