Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
18:37 / 2022-08-03

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида қўмитанинг вилоятдаги қуйи тизими фаолияти таҳлилига бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда вилоят ҳудудларидаги 50 нафар тарғиботчи аёл, ҳамкор ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқотда тизимнинг 2022 йил бошидан шу вақтгача бўлган кўрсаткичлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Бу борада Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динора Якубованинг ҳисоботи эишитилди.

Таъкидланганидек, шу йилнинг олти ойида жами 10 минг 311 нафар ишсиз хотин-қиз бўлган, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида етарли ишлар олиб борилмаган. Оқибатда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари қишлоқ хўжалиги тармоқларида 53,1 фоизга, кооперацияларга жалб этиш эса 89,5 фоизга бажарилган, холос.

Ҳисобот давридаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорликка жалб этилган хотин-қизлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 425 нафарга ошиб, 5 минг 80 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредитлар ажратилган.
Йиғилишда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар орасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар тизимли ташкиллаштирилмагани сабабли оилавий ажримлар сони кўпайгани, жамиятимизда жиноятчиликка барҳам бериш борасидаги профилактик ишлар етарли бўлмагани боис жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларида аёлларнинг улуши кескин ортгани танқид қилинди.

Мулоқот якунида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Наманганда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарурий топшириқлар берди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА