Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда нафас машқлари ва бадантарбия тадбири ўтказилди
20:30 / 2020-10-13

Спорт-соғломлаштириш тадбирида фаол иштирок этганларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.


Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шаҳар халқ таълими бўлими, шаҳар касаба уюшмалари кенгаши, мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида “Нафас машқлари ва бадантарбия – соғлом ҳаёт сари қадам” шиори остида оммавий спорт тадбири ўтказилди.

Президентимизнинг пандемия даврида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оммавий бадантарбия машқларини ўтказиш ҳақидаги топшириқлари ижроси доирасида ташкилланган тадбирда умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаларининг спорт йўриқчилари, болалар-ўсмирлар ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактабларининг йўриқчи услубчилари, тиббиёт ходимлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда узоқ йиллар фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида раҳбарлик вазифаларида самарали иш олиб борган, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга катта ҳисса қўшган жонкуяр инсон, касаба уюшмалари фидойиси Муҳайё Ғаффорованинг хотираси ёдга олинди.

Спорт-соғломлаштириш тадбирида фаол иштирок этганларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

photo_2020-10-13_21-02-00 (2).jpg

photo_2020-10-13_21-02-00.jpg

photo_2020-10-13_21-02-04.jpg