ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида “Камолхон ота” номли миллий ошхона фаолият бошлади. Мазкур марказ Наманган вилоят туризм салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади. Миллий услубда барпо этилган бино ва иншоотлар ташриф буюрувчиларни дарҳол ўзига жалб этади. Мажмуа хоналари XVI–XIX асрларга оид нодир ашёлар билан безатилган ва анъанавий дизайн марказга ўзига хос кўрк бағишлайди.
Лойиҳа ташаббускори, тадбиркор Муҳаммад Қозоқовнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 11 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилган. Мақсад – наманганликлар ва вилоят меҳмонлари, шунингдек хорижий сайёҳларга тарих ва урф-одатларимизни таништириб хизмат кўрсатиш.
[gallery-27879]
Бир вақтнинг ўзида 1000 кишига хизмат кўрсата оладиган мажмуада Art House ва ҳунармандлар маркази ташкил этиш ишлари ҳам давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу масканда бўлиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Такидланганидек, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ички ҳамда халқаро туризмни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарур.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА