ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида мактаб битирувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари иштирокида “Мен танлаган касб” мавзуида ёшлар сайли ўтказилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимиз бошчилигида ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билимлива салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида етишиши учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди.
[gallery-19715]
Битирувчи йигит-қизлар тадбир доирасида ташкилэтилган кўргазмалар билан яқиндан танишди.
Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳам ўзининг кўргазмали павилони билан фаол иштирок этди. Унда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида яшовчи кексаларнинг ижод маҳсуллари, ногиронлиги бўлган ёшларнинг қўл меҳнати намуналаридан иборат кўргазма ўрин олди.
Шунингдек, сайл доирасида ёшлар учун ноодатий фото майдонча, волонтёрлар бурчаги, психологлардан махсус тренинглар ҳамда маданий тадбирлар ташкил этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА