Наманганда “Malibu” автомашинаси ёниб кетди
Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатида янги автомашина ёниб кетди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторовнинг ЎзА мухбирига хабар беришича, ушбу ҳодиса бугун, 2021 йил 13 ноябрь куни соат 04:00ларда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги Юксалиш маҳалласи, “Ёшлар” кўчасидаги уй олдидаги автотураргоҳда юз берган. Ушбу жойдаги “Malibu” автомашинасида ёнғин содир бўлган. Мазкур фалокат Наманган шаҳар ФВБ ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилган. Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида машинанинг салон қисми тўлиқ, мотор ва устки қисми эса қисман ёниб зарарланган.
Айни вақтда, автотураргоҳда содир бўлган ёнғин юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА