Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда маиший чиқиндиларни ташиш хизмати давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйилмоқда
12:30 / 2023-10-07

Мамлакатимизда барча соҳада бўлгани каби экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, Наманган вилоятида “Ориф Нурли келажак” МЧЖ томонидан лизинг асосида ISUZU FVR 34 K русумли, сиғими 12 м³ бўлган 12 та чиқинди ташиш махсус техникаси, “Чашмаи сафед-Газ” МЧЖ 2 та чиқинди ташиш махсус техникасини келтирди. Ушбу техникалар ёрдамида Поп, Чуст ва Норин туманларида яшовчи 170 мингдан зиёд аҳоли хонадонларидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати йўлга қўйилади ҳамда 45 та иш ўрни яратилади.

[gallery-13894]

ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар