Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Маҳмуд Замахшарийнинг тилшуносликка оид китоби топилди
11:46 / 2025-01-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси қўлёзмалар марказида бугунги кунда тўрт мингдан ортиқ нодир китоблар сақланмоқда. Уларнинг учдан бир қисми VII - XVIII асрларга оид ноёб қўлёзмалардир.

Бугун бебаҳо илмий манбалар сони яна 40 ададга кўпайди. Марказга маҳаллий аҳоли томонидан тақдим этилган китоблар орасида энг қимматлиси – луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, араб грамматикаси, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ мукаммал асарларни яратган, дунё тан олган олим Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг 1121 йилда ёзилган тилшуносликка оид асаридир.

- Жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк аллома Маҳмуд Замахшарий ижодида араб тилшунослиги ва грамматикасига оид асарлар салмоқли ўрин эгаллайди. Жумладан, “Ал-муфассал” асарининг ҳар бир бўлимида араб тилининг морфологик ва синтаксис жиҳатлари ўрганилган. Асар фонетика бўлими билан якунланади. Ушбу асар йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам шуҳрат топган, - дейди Янги Ахси қўлёзмалар маркази раҳбари Билолхон Рустамов.

[gallery-21160]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА