French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:05 / 2022-01-15

Шокиржон Муҳаммадсодиқович Имомов Республика Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шокиржон Имомов 1987 йил 27 август куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи (сервис). 

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уйчи тумани бўлими Кенгашида ташкилий, кадрлар ва ахборот-таҳлил бўйича етакчи мутахассис сифатида бошлаган.

2010-2020 йиллар давомида у собиқ “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази Уйчи тумани бўлими, Уйчи тумани ҳокимлиги,  туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида турли масъул ҳамда раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.

Шокиржон Имомов янги тайинловга қадар, яъни 2020 йил 23 сентябрдан буён Уйчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА