English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
18:06 / 2023-03-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги “Шердор” тантаналар мажмуасида “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, сектор раҳбарлари, маҳалла тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.  

Тадбир аввалида вилоят раҳбари барча фаолларни қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, маҳаллалар равнақи ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган келгуси фаолиятида омад ва куч-ғайрат тилади.

[gallery-11101]

Тадбирда “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан Президентимиз фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимизга орден ва медаллар, шунингдек,маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги ҳамда бу борада эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ маҳалла тизими вакилларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини топширилди.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 791 та МФЙлар фаолият юритиб, ҳар бир оилада ва бутун жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, оилавий низоларнинг олдини олиш каби кўплаб вазифаларни шараф билан бажариб келмоқдалар.

Байрам тадбирлари шаҳар ва туманларидаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА