Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бошланди
14:23 / 2019-09-13

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган халқаро форум ўз ишини бошлади.


Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган халқаро форум ўз ишини бошлади.

“XXI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли” мавзуида ташкил этилган мазкур анжуманда 500 нафар, жумладан, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон, Миср, Исроил, Сингапур, Малайзия, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Болгария, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Украина каби дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва тиббиёт соҳасининг етук олимлари иштирок этмоқда.

7.jpg

Форумнинг Тўрақўрғон маданият саройида бўлиб ўтган очилиш маросимида вилоят ҳокими Х.Бозоров меҳмонларни вилоятга ташрифи ҳамда нуфузли халқаро анжуман билан муборакбод этди. Вилоятда тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳа истиқболи ва бу борада вилоятда мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берди.

14.jpg

– Наманган тиббиёти ва фармацевтика саноатини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни янада кўпроқ йўналтириш муҳим омиллардан биридир, – деди Х.Бозоров. – Соҳа иши сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш учун эса жаҳон илғор тажрибасининг аҳамияти катта. Шунингдек, вилоятда фармацевтика соҳаси ҳам ривожланмоқда. “Мерримед фарм”, “Наманган фарм плант”, “Камол мед”, “AX medical fharm”, ”SPRING PHARMAСEUTIC” каби корхоналарда юзлаб турдаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётган бўлса, “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида 16 та истиқболли лойиҳа устида ишланмоқда. Лекин бу йўналишда ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар жуда кўп ва уларни ишга солишда мазкур форум ҳам муҳим роль ўйнашига ишонамиз.

photo5465602835329690523.jpg

photo5465602835329690524.jpg

Форумининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, республика Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов сўзга чиқди.