Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Келажак лидерлари” клуби иш бошлади
18:15 / 2021-08-24

Наманган вилоятида “Келажак лидерлари” клубининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Жорий йил 30 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш бўйича таклиф берган эди.  

Ушбу ташаббус қўллаб-қувватланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш  агентлиги томонидан олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилинди.

Вилоятда “Келажак лидерлари” клубига аъзоларни саралаш тўрт босқичда амалга оширилди. 360 нафар талабгорлардан сараланган 50 нафар номзод клуб аъзолигига қабул қилинди.  

Эндиликда клуб аъзоларига олти ой муддат давомида тасдиқланган дастур асосида ўқув-семинарлар ташкил этилади. Клуб аъзоларида бошқарув кўникмалари шакллантирилиб, ўқув якунлари бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан сертификат билан тақдирланади ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари учун ёш тренерлар сафига қабул қилинади.

[gallery-3569]

ЎзА фотомухбири

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.