Наманганда кексалар учун маданий тадбир ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида жойлашган Камолиддин Раҳимов номидаги 11-мусиқа ва санъат мактабида шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 60 нафар якка-ёлғиз кексалар учун маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбир аввалида иштирокчилар Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов музейини томоша қилди. Бу ерда санъаткор ҳаётидаги муҳим дақиқалар ва ижодий ишлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.
Сўнг, мактабнинг иқтидорли ёшлари томонидан мусиқали дастур намойиш этилди. Кексаларни хушнуд этадиган қатор тароналар ижро этилди.
[gallery-19695]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА