Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Италия компанияси ҳамкорлигида эндокринология маркази қурилади
14:10 / 2020-11-03

Икки томонлама ўтказилган музокараларда таъкидланганидек, тиббий марказнинг лойиҳа қиймати 8 миллион 500 минг еврони ташкил этиб, у 18 ой ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.


Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Италиянинг “Opera SRL.” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда Тўрақўрғон туманида маҳаллий “ФТ текстил” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда эндокринология марказини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ўтказилган музокараларда таъкидланганидек, тиббий марказнинг лойиҳа қиймати 8 миллион 500 минг еврони ташкил этиб, у 18 ой ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Фарғона водийсида биринчилардан ташкил этиладиган янги марказ 4 операция бўлимидан иборат бўлади. Даволаниш учун ўринлар сони даставвал 40, кейинчалик эса бу кўрсаткич 10 бараварга оширилади. Хусусий муассасада йил давомида 12 минг кишига тиббий хизмат кўрсатиш имконияти юзага келади.

Компания директори Паоло де Анжелиснинг қайд этишича, эндокринология маркази Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги илк тиббий лойиҳа ҳисобланади. Унинг доирасида италиялик мутахассислар томонидан маҳаллий шифокорларни ўқитилиши ҳам кўзда тутилган.

Мулоқот якунида “Opera SRL.” компанияси томонидан барпо этилган клиникалар ҳақида ҳикоя қилувчи ролик намойиш этилди.