ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда давлат хизматчилари, жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган ходимларни турар-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ҳарбий хизматчилар, соҳа фахрийлари ва уларнинг оила-аъзолари учун Давлатобод туманининг Янги Наманган шаҳарчаси таркибига кирувчи Тадбиркор маҳалласида 16 қаватли 96 хонадондан иборат уй қуриб битказилди.
[gallery-11740]
Янги уй-жойларни ҳарбийларга топшириш маросимида вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкат Абдураззоқов ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов иштирок этди. Эзгу тилаклар билдирилиб, янги хонадонлар калитлари ўз эгаларига топширилди.
Ушбу эътибор ҳарбий хизматчиларни руҳлантириб, Ватан сарҳадларини ишончли ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифада уларга янада куч-қувват бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА