Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда футбол бўйича халқаро “Navruz Cup-2022” мусобақаси старт олди
19:06 / 2022-03-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мазкур турнирнинг илк ўйинида Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашди.

[gallery-6300]

Учрашув қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ўйиннинг 8-дақиқасида Уганда терма жамоаси сардори Эммануэль Арнорд Окви боши билан дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Тожикистон вакили Алишер Жалилов учрашувнинг 39-дақиқасида рақиб дарвозабонининг хатосидан унумли тарзда фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Учрашувнинг асосий вақтида дуранг ҳисоби қайд этилиб, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтилар сериясида угандаликлар 5:4 ҳисобида Тожикистон терма жамоадан устун келиб финалга чиқди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА