ФОТОРЕПОРТАЖ
Президентимиз топшириғига асосан Андижон вилояти туманларининг ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, инвестор-тадбиркорлар вакилларидан иборат делегация форелчиликни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятига келди.
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов делегация аъзоларини қутлаб, семинар ишига муваффақият тилади.
Норин туманида бошқа соҳалар қатори балиқчилик ҳам ривожланмоқда. Ҳудуддан оқиб ўтган Норин дарёсининг чучук суви тармоқнинг жадал суръатда ривожланишида муҳим омил бўлмоқда.
Андижон вилоятидан ташриф буюрган делегация Норин туманида айни йўналишдаги ишлар билан танишди.
Тумандаги “FISHVILLE NORIN” масъулияти чекланган жамиятининг интенсив усулда форель балиқларини етиштириш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида йилига минг тонна балиқ етиштирилиши ҳам бу борада қилинаётган ишларнинг амалдаги ифодасидир. Бу ерда етиштирилган форель балиқлари юз фоиз экспортга йўналтирилади.
[gallery-16102]
Меҳмонларга Учқўрғон туманида ҳам ушбу йўналишда амалиётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар тақдим этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА