ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Янги Наманган тумани Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласи ҳудудида жойлашган “Обид туячилик” фермер хўжалигида шифобахш туя сути етиштирилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
[gallery-27691]
Абдурашид Ёқубов раҳбарлигидаги мазкур хўжалик 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 90 га яқин туя ва 50 бош қорамол парвариш қилинмоқда. 36 гектар майдонни эгаллаган кўп тармоқли фермер хўжалигида асосан гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 2 турдаги балиқ ва 20 дан ортиқ ўрдак ҳам боқилмоқда.
Фермернинг айтишича, бир туя кунига ўртача 2 литргача сут беради ва маҳсулотлар республика ҳудудлари бўйлаб етказиб берилмоқда. Шунингдек, фермер хўжалигида фаолият кўламини кенгайтириш ва гўшт ҳамда сут маҳсулотлари савдоси учун хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА