Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда эркин кураш бўйича халқаро очиқ биринчилик ўтказилди
17:02 / 2021-02-02

Наманган вилоятида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёш ўғил-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Наманган Олимпия захиралари коллежи спорт залида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда эркин кураш бўйича ўтказилган халқаро очиқ биринчилик ҳам ёшларни спортга қизиқтириш, янгидан-янги иқтидор эгаларини кашф этиш, миллий терма жамоага номзодларни саралаш вазифасини ўтаб берди.

Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг 9 та вилояти ҳамда мезбон жамоа вакиллари билан биргаликда қўшни қирғизистонлик спортчилар ҳам ўзаро баҳс олиб боришди.

Очиқ турнирда 2003-2005 ва 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда ундан кичик ёшдаги 750 нафардан зиёд спортчи 20 килограммдан +80 килограммгача бўлган 18 та вазн тоифасида гиламга чиқди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунларига кўра, Наманган вилоятидан Элдор Ғуломжонов, Ҳусанбой Йўлдошев, Муҳаммадқодир Қўлдошев, Искандар Абдуғаниев, Садриддин Даминжонов, Андижон вилоятидан Амирхон Тожиматов, Санжар Рустамбеков, Бунёд Ғофуров, Абдулборий Аббосов, Фарғона вилоятидан Муҳаммадзиё Мирзатуллаев, Тошкент шаҳридан Абдулазиз Собиров, Хоразм вилоятидан Шамсиддин Жумабоев, Акбар Жуманазаров, Бухоро вилоятидан Низом Аҳмедов, Иброҳим Ихтиёров, Миржалол Мукамилов, Қирғиз Республикасидан Озодбек Абудраҳмонов, Шариф ўғли Билол ўз вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Халқаро очиқ биринчиликнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА