ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали маълумотларига кўра, Наманган вилоятидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларини сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уни янада яхшилаш мақсадида қуввати 40 000 кВА бўлган 5 та куч трансформатори олиб келинди.
Шунингдек, яқин кунларда вилоятга яна 40 000 кВАли 1 та ва 63 000 кВАли 2 та куч трансформатори олиб келиниши режалаштирилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиалига етказиб берилаётган мазкур трансформаторлар Косонсой, Давлатобод, Чортоқ ҳамда Чуст туманларидаги подстанцияларга ўрнатилади. Натижада вилоят истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилашга эришилади.
[gallery-16890]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА