Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда ДХХ раиси кубоги ғолиблари аниқланди
17:26 / 2022-07-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилган мусобақалар чинакам спорт байрамига айланди.

Мазкур мусобақанинг финал босқичигача етиб келган жамоалар ўртасида қизиқарли, шу билан бирга муросасиз кечган ўйинларда футбол бўйича 1-ўринни Чортоқ тумани Кесканёр маҳалласи ёшлари қўлга киритди. Кейинги ўринларни Косонсой тумани Олмазор ва Тўрақўрғон туманидаги Чорбоғ  маҳаллалари жамоаси вакиллари эгаллади. Мини футбол бўйича  эса Чуст туманидаги  Тошқўрғон маҳалласи ёшлари биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Давлатобод тумани Қуйи Ровустон маҳалласи вакилларига иккинчи Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласи ёшларига учинчи ўрин насиб этди.

ДХХ раиси кубоги Наманган вилояти финал учрашувлари якунланиб ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

[gallery-8074]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА