Наманганда бу йил 73 минг 910 дан зиёд абитуриент тест синовларида қатнашиши кутилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам бугун олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди.
Тест синовлари Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, “Динамо” стадиони, Давлатобод туманидаги 17-БЎСМга қарашли “Навбаҳор-умид” стадионида ўтказилмоқда.
Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Бунёд Абдулхафизовнинг таъкидлашича, бу йил вилоятда 73 минг 910 дан зиёд абитуриент тест синовларида қатнашиши кутилмоқда.
Жараёнда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида имтиҳон ўтказиладиган ҳудудларда видеокузатув ҳамда жамоатчилик назорати ташкил этилган.
[gallery-8207]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА