ФОТОРЕПОРТАЖ
Мазкур «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида вело ва пиёда юриш марафони мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини янгича форматда кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилмоқда. Марафонда умумий таълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, жамоат арбоблари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирок этди.
[gallery-10857]
Наманган вилоятида ташкил этиладиган спорт марафонига 1000 дан зиёд киши қамраб олинди.
Якуний натижаларга кўра:
Велоспорт бўйича:
1-ўрин: Амир Тошбоев;
2-ўрин: Абдулазиз Тўражанов;
3-ўрин: Бахром Камолов.
Ёши катта велоспортчи: Акмал Маҳмудов;
Энг ёш велоспортчи: Муҳаммадризо Жамолиддинов (4 ёш);
Энг ёш паравелоспортчи: Камолхон Абдулхаев.
Пиёда юриш:
1-ўрин: Билолхон Ҳусниддинов;
2-ўрин: Улуғбек Эгамов;
3-ўрин: Элдор Турсунов.
Энг ёш спортчи: Комила Қосимова (4 ёш)лар ғолибликни қўлга киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА