French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда болалар учун саломатлик акцияси
17:26 / 2025-09-10

Республика Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ мутахассислари мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги байрами муносабати билан Наманган вилоятида бўлиб, “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида саломатлик акциясини ўтказди.

Марказ директорининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, доцент Феруз Ҳамидов бошчилигида невролог, уролог, умумий ва пластик жарроҳ, гемато-онколог, ортопед, реаниматолог каби мутахассислар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ишга киришди. 

– Вилоятимиздан Тошкентда даволаниш учун навбатда турган 291 нафар болажонни соғломлаштириш мақсадида зарур чоралар кўриш долзарб вазифамиз, – дейди Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Ҳошимжон Саидқулов. – Пойтахтимиздан келган бир қатор юқори малакали мутахассислар икки кун давомида шу ернинг ўзида бемор жажжиларни яна бир бора чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларни даволаш чораларини кўрди. Шифокорлар хулосасига асосан айрим бемор болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Ушбу хайрли ташаббус бир неча йўналишдаги вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади. Яъни, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш чоралари билан бир қаторда, маҳаллий тиббиёт ходимларига маҳорат сабоқлари берилади ҳамда юқори технологик амалиётларни биргаликда ўтказилгани билан аҳамият касб этади. 

Эътиборлиси, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги марказлар ўртасида телеонлайн алоқа ўрнатилган бўлиб, беморлар муолажаси бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда. Кечиктирилмасдан болаларни даволаш бошлаб юборилди. Асосийси, соғломлаштириш акцияси натижасида бемор болаларнинг навбат кутишига барҳам бериш учун барча шароит ва имкониятлар тўла ишга солинади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.