Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Болалар ҳаракати” сардорлари сайланди
15:44 / 2026-01-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлари сайловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон болалар ташкилоти ҳамкорлигида  ўтказилган тадбир болаларни ҳар томонлама етук, фаол, масъулиятли ва ватанпарвар шахс сифатида тарбиялаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Сардорлар сайловида вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. Акбаров, Ўзбекистон болалар ташкилоти вилоят бўлими бошлиғи Ж. Рашидов ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университети Наманган филиали (ТИТУ) ректори А. Аҳмедов иштирок этиб, ёшларга омад ва зафарлар тилади. Улар ўз нутқида болалар етакчилигининг жамият тараққиётидаги ўрни, ёш авлодни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Мазкур сайлов болаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, лидерлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни келажакда жамиятга фойдали, масъулиятли ва ташаббускор шахслар этиб вояга етказишга хизмат қилмоқда.

[gallery-27224]

Вилоят босқичида – туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган сардорлар вилоят сардорлиги учун беллашди. Ушбу босқичда 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган 126 нафар номзод иштирок этди. Иштирокчилар 9 та йўналишдан бирини танлаган ҳолда ўз салоҳияти ва лидерлик қобилиятини намоён этди. Сайлов якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган 9 нафар ташаббускор ва лидер бола вилоят сардори этиб сайланди.

Сайлов якунида ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан вилоят сардорларига “Ишонч ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.                                                                                                                                

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА