Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда бўладиган 63-Халқаро гуллар фестивалига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
12:41 / 2024-04-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳрида 63-Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик жараёни билан танишди.  

Таъкидлаш жоиз, 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар Наманган анъанавий халқаро фестивалга мезбонлик қилади. Бунинг учун ҳозирда пухта тайёргарлик кўрилмоқда.  

[gallery-16882]

Вилоят раҳбари Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғи ва унинг атрофини кўздан кечириб, декоратив гуллар билан безатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Бу йил қирқ кун давом этадиган тадбир дастурини янада бойитиш, унга таниқли санъаткорлар, эл ардоғидаги ижодкорларни жалб этиш, кўпроқ саёҳатчилар келиши учун тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА