ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов барчани энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан қутлади. Кейинги йилларда вилоятда юрт ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ҳақида таҳлилий рақамлар, мисоллар келтирилди. Шунингдек, келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.
[gallery-19020]
Давлатимиз мадҳияси янграгач, байрам дастури бошланди. Бу йилги байрам ҳар йилгиданда қизиқарли ўтди. Айниқса, вилоят санъат усталарининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлаган бўлса, эл суйган таниқли санъаткорлар – Қиличбек Мадалиев, Яҳё Мўминов, Самандар Ҳамроқуловларнинг қўшиқлари рақсларга уланиб кетди.
Байрам тантанаси жозибали ва мафтункор мушакбозлик билан якунланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА