ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида “Namangan Sement” МЧЖ томонидан цемент маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фойдаланишга топширилди.
[gallery-10154]
Корхонада цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда 20 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, 300 нафар янги иш ўрни ва йиллик 300 минг тонна цемент ишлаб чиқариш, иккинчи босқичда 49 миллион доллар сарфланиши ҳисобига 350 нафар, жами 650 нафар янги иш ўрни яратилиб, йиллик 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонанинг иккинчи босқичи ишга тушиши натижасида йилига 700 минг тонна жаҳон стандартларига мос ва импорт ўрнини босувчи цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Янги лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА