Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги якунига етди
12:03 / 2025-10-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида ёшлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган иқтидорли гимнастикачилар жамоавий ва якка баҳсларда ўз маҳоратини намоён этди. 

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактаби эгаллади. Кейинги ўринлар Бухоро ва Самарқанд вилоятлари вакилларига насиб этди.

[gallery-25923]

Шунингдек,  жамоавий финал 5 та тасма ва 5 та копток билан, яккалик баҳсларда халқа, копток, тасма ва булавалар билан ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мазкур мусобақа ёш гимнастикачиларнинг маҳоратини ошириш, уларнинг спортга бўлган меҳрини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА