Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди
20:30 / 2025-10-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мутасадди раҳбарлар иштирок етиб, спортчиларга омад ва муваффақиятлар тиладилар.

[gallery-25869]

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган иқтидорли гимнастикачилар жамоавий ва яккалик баҳсларида ўзаро куч синашмоқда.

Бадиий гимнастика гўзаллик, нафислик ва маҳорат уйғунлигини намоён етувчи спорт тури сифатида бугунги кунда юртимизда тобора оммалашиб бормоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА