Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Австрия компанияси ҳамкорлигида травматология маркази барпо этилади
09:27 / 2022-07-13

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австриянинг “AME International” компанияси директори Хайнц Мессинжер билан учрашди.

Таъкидланганидек, Австрия компанияси Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини 9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тиббий жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳасида иштирок этмоқда.

Наманган шаҳрида жойлашган собиқ эндокринология диспансери биноси ўрнида вилоят травматология шифохонасини қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга киришилди. Режага кўра, 2023 йил якунига қадар Республика травматология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ташкил этилади. Бунинг учун австрияликлар сармояси натижасида 10 миллион долларлик замонавий тиббий жиҳозлар келтирилади.

Хорижлик нуфузли меҳмон иштирокидаги учрашувда мазкур тиббиёт марказининг концептуал ва функционал бош режаси тақдимоти ўтказилди. Австриялик ҳамкорнинг қайд этишича, ушбу режа келгуси 10-15 йилликни ҳисобга олган ҳолда тузилган. Унда амбулатория, стационар, диагностика ва даволаш хизматлари, тиббий ёрдам хизматлари сингари бўлимлар ўрин олади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг шу йил май ойида Австрияга амалий ташрифи чоғида бир қатор ишбилармонлар билан амалий учрашувлар ўтказган ва бунинг натижасида “AME International” компанияси раҳбари ўтган ойда Наманганга келиб, травматология маркази лойиҳаси бўйича қилинажак ишлар билан танишган эди.

Оқилхон Дадабоев,ЎзА.