Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда алиментдан бўйин товлаган фуқароларга жиноий иш қўзғатилди
22:02 / 2021-01-07

Фарзанд – ҳар бир ота-она учун азиз неъмат, қолаверса, унинг таъминотини зиммага олиш, айниқсаэр кишининг оталик вазифаси, ҳаётий бурчидир. Аммо орамизда тақдир тақозоси билан йўллари айро бўлган оилаларда бола таъминоти масаласида оталарнинг пайсалга солиш ҳолатлари учраб тураётгани сир эмас.

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Акмал Маърупов (исм-шарифи ўзгартирилган)дан бир нафар вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда моддий таъминот ундириш белгиланган.  

Ушбу ижро ҳужжати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Косонсой тумани бўлими иш юритувига олиниб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган. Фуқаро Акмал Маъруповга алимент маблағларини вақтида тўлаш бўйича тушунтирилган. Аммо, масъулиятини унутган ота фарзанди учун моддий таъминотни тўлашдан бир неча бор қасддан бўйин товлаб келади. Натижада, қарздорлик 8 миллион 144 минг 184 сўмга етади ва бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилади. Фуқарога нисбатан маъмурий суд томонидан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланади. Маъмурий қамоқдан хам ўзига хулоса қилмаган фуқаро яна алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Яъни, жами 37 ой мобайнида моддий таъминотдан бўйин товлагани учун унга нисбатан энди жиноят иши қўзғатилди.  

Ёки бўлмаса, Фуқаро Азиз Эргашев (исм-фамилияси ўзгартирилган)дан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан икки нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати МИБ Косонсой тумани бўлими иш юритувига олинган ва қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан Азиз Эргашевга алимент маблағларини ўз вақтида тўлаш тушунтирилган. Бироқ, у бунга панжа орасидан қараб, 30 ой давомида сурункасига алимент тўлашдан қасдан бўйин товлаб келади.  

Қарздорлик эса 21 миллион 515 минг 850 сўмни ташкил этди. Тўпланган ҳужжатлар судга юборилиб, 2020 йилнинг 17 февраль куни унга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилади. Аммо, қарздор ота бундан хам тўғри хулоса қилмасдан маъмурий қамоқдан сўнг ҳам 11 ой мобайнида алимент қарздорликни тўламай келади.

Қарздор ота моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаб, жазо қўлланилгандан сўнг ҳам тўламаганлиги оқибатида унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.