Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда аҳолига суюлтирилган газ “Маҳаллабай” тизими асосида етказилмоқда
09:04 / 2021-08-13

“Hududgaztaʼminot” акциядорлик жамияти томонидан маиший газ баллонларининг ҳисобини юритишида автоматлаштирилган назорат тизимини татбиқ этиш мақсадида, ҳар бир газ баллон махсус бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Жорий йилнинг 11 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 187,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2185 истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 20 дона маиший газ баллонлари берилди.

– Эндиликда ҳар бир суюлтирилган газ истеъмолчиси ўз маиший газ баллони қачон ва қай тартибда тўлдирилиши ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда назорат қилиб бориш имкони яратилди, – дейди “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари Иброҳим Мамаджонов. – ID карталар фақат маиший газ баллонидан фойдаланиш учун белгиланган бўлиб, унда барча маълумотлар кўриниб туради. Автоматлаштирилган тизим тўлиқ ишга туширилганидан сўнг, белгиланган маблағ истеъмолчининг ID картасидан ечиб олинади. Қулайлиги шундаки, ҳар бир картадан эгасидан бошқа шахснинг фойдаланишига имкон берилмайди. Қолаверса, янги тизим ишга тушгач, ҳайдовчи экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун истеъмолчидан нақд ёки ортиқча пул олинишига асло йўл қўйилмайди. Асосийси, сунъий нарх қўйиб сотилишининг олди олиниб, истеъмолчи ва газ таъминоти ўртасидаги ҳисоб-китоб шаффофлиги тўлиқ таъминланади.

“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиалидан маълум қилинишича, бугунги кунда Наманган вилоятида суюлтирилган газдан 414 минг 418 истеъмолчи фойдаланиб келмоқда. Улардаги газ баллонлари сони 455 минг 448 тани ташкил этади. Ҳозирга қадар, газ баллонларнинг 436 минг 680 таси ва қўшимча равишда 25 минг 300 таси махсус бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланди. Истеъмолчиларга эса 281 мингдан ортиқ ID карта тарқатилди.

Биргина, август ойининг 12 кунида 87 мингдан ортиқ хонадонга 1750 тонна суюлтирилган газ ва 23 мингдан ортиқ хонадонга ID карта етказилди.

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида жорий этилган "Маҳаллабай" ишлаш тизими маҳаллаларни белгиланган муддатларда барча истеъмолчилар суюлтирилган газ билан қамраб олишда ўз самарасини бермоқда.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА