Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда "Агромарказ" иш бошлади
08:43 / 2022-06-16

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Шоҳидон бургути" фермер хўжалиги раҳбари Абдулҳоди Азизов лойиҳаси асосида "Агромарказ" ўз фаолиятини бошлади.

Марказда ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси, ветеринария дорихонаси, агроном маслаҳати, уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, аҳоли хонадонларига иссиқхоналар қуриш, агромаркет дўкони, мини техникалар сотиш ва уларнинг хизматини тавсия этиш каби йўналишлар мавжуд.

Лойиҳанинг кейинги босқичида мева-сабзавотларни сотиб олиш, саралаш қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, манзарали дарахт ва ландшафт хизмати, инкубатор, ўқув маркази, музлаткич, қишлоқ хўжалиги суғурта хизматлари, автоматлаштирилган банк хизматлари ташкил қилинади.

Ушбу хизмат турларини йўлга қўйиш учун "Агробанк" туман филиали томонидан 1 миллиард сўм кредит ажратилди, яна шунча маблағ лойиҳа эгаси ҳисобидан сарфланмоқда.

Марказ иш бошлаши билан 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Яна 15 та янги  иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА