Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 8 та таълим муассасаси – “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди
16:12 / 2022-05-23

Наманганда “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳоланган вилоятдаги 38 та мактаб раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор масъуллар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда таълим муассасалари рейтинги эълон қилиниб, мақом олган мактабларга мувофиқлик сертификатлари топширилди.

Тўртта йўналиш ва мезонлар асосида умумтаълим мактабларида ўрганишлар ўтказилган эди. Унга кўра, Чортоқ туманидаги 53-, Янгиқўрғон туманидаги 10-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари, Давлатобод туманидаги 48-сонли умумтаълим мактаби иккинчи даражали, Наманган шаҳридаги 1-, Поп туманидаги 67-, Чуст туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари, Мингбулоқ туманидаги 14-, Учқўрғон туманидаги 30-сонли умумтаълим мактаблари учинчи даражали сертификатларни қўлга киритди.



– Ўқув даргоҳимиз қўйилган талаблар асосида баҳоланиб, вилоятда энг сара таълим масканлари орасидан “замонавий мактаб” мақомига эга бўлди, – дейди Наманган шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Шерзодбек Содиқов. – Албатта, бунга осонлик билан эришилгани йўқ. Охирги уч йилда мактабимизнинг моддий-техник базаси янада бойитилди, энг сўнгги русумдаги компьютер технологиялари, зарур жиҳозлар ўрнатилди. Биргина, ўтган ўқув йилида битирувчиларимизнинг 87 фоизи олий ўқув юртлари талабаси бўлган бўлса, уларнинг деярли ярми муддатидан олдин чет элдаги нуфузли университетларга қабул қилинди. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли фан ва спорт, санъат, касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этганмиз. Бизга ўз фарзандини ишониб топширган ота-оналаримиз бундан хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билдирганида албатта, қувонамиз. Устознинг меҳнати у билим бераётган ўқувчиларнинг ютуқларида кўзга ташланади.



Оқилхон Дадабоев, ЎзА