ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Ҳумо” мажмуасида шу муносабат билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими сўзининг аввалида барча хотин-қизларни яқинлашиб келаётган баҳорнинг илк байрами билан табриклади.
[gallery-10830]
Инсон қадрини улуғлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланиб, Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Мазкур тизим доирасида турмуш шароити оғир, ёрдамга муҳтож аёлларни уй билан таъминлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Унга кўра, вилоятда ўтган 2022 йилда 1410 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизнинг 859 нафари уй-жой билан таъминланди. Шунингдек, 204 нафар хотин-қизни ижара компенсациялари тўланиб, 621 нафар хотин-қизни уй-жойи таъмирлаб берилди.
Тадбирда ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлардан 110 нафарига уй-жойлар топширилди.
Тадбирда санъат усталари ижросида бадиий дастур намойиш этилди.:
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (олган)., ЎзА