Наманганда 7 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Тузалганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 39 ёшда бўлса, ёши кичиги 20 ёшда.
Эндиликда Наманган вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.
Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4384 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими